Иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди
Жамият
−
28 Июль 2021
3536Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6263-сон фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сон фармонда баён этилган Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асосий вазифаларига қўшимчалар киритилди.
Хусусан, вазирлик зиммасига давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилди:
- “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
- хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
LiveБарчаси