Иқтисодий инқироз вақтида коммунал соҳага қанча маблағ ажратилади?
Жамият
−
23 Апрель 2020
3820Коронавирус пандемияси ортидан келган инқироз вақтида давлат ташкилотлари, ҳусусан, коммунал соҳа вакилларига ҳам маълум маблағлар ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.
“Жамоат ишларини ташкиллаштириш учун жамғармадан 50 миллиард сўм пул ажратилган. Бу маблағлар вақтинча ишсиз одамларни жамоат ишларига жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ишлатилади. Касаба уюшмалари учун 100 милиард сўм кўзда тутилган ва ҳозирча 60 миллиард сўм пул ажратилди. Бу пуллар кам таъминланган аёлларга кўмак бериш мақсадида сарфланади.
Шундай пайтда давлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш керакмикин, деган саволлар ўртага чиқади. Кечирасизки, уйимизда свет бўлиши, сув келишини айнан шу давлат ташкилотлари таъминлаб турибди. Электроэнергияни таъминлаш учун жамғармадан 500 миллиард сўм ссудалар ажратилган. “Ўзбекнефтгаз” жамғармасига 400 миллиард сўм пул йўналтирилган. Бугунги куннинг охирига қадар “Тоза ҳудуд” ташкилотига 60 миллиард пул ажратамиз”, дейди Молия вазири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь