ИИВ вазири буйруғи билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image
Тошкент божхона бошлиғига бир йўла 3 ўринбосар тайинланди north_east

Тошкент божхона бошлиғига бир йўла 3 ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 февралдаги буйруғи билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Подполковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, полковник Мухаммаджонов Музаффар Мухаммадсолихович ИИВ Назорат-тафтиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Музаффар Мухаммаджанов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Подполковник Холиқов Азимжон Юсупович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари  лавозимига тайинланди. Азимжон Холиқов бунга қадар Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Навоий вилояти ИИБ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган подполковник Ибрагимов Шерзод Шокирович Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари  лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, подполковник  Газиев Хабибулла Убайдуллаевич Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлайдиган бўлди. Тайинловга қадар Хабибулла Газиев ИИВ Молия ва моддий - техника таъминоти бош бошқармаси молия - иқтисод бошқармаси иш ҳақини меъёрлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Полковник Химматов Исмаил Ибрагимович эса Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий - техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш ҳамда жамоатчилик уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси, жамоат уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг