ИИВ Сурияда террорчилик гуруҳига қўшилган фуқарони қидирувга берди

3-саҳифа

image

Суриядаги террорчилик гуруҳи таркибига қўшилиб, ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашаётган фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 51 ёшли А.Т. исмли фуқаро Сурияда фаолият олиб бораётган “Катибатул Тавхид вал Жиход” террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.

Шунингдек, Т.А.га Ўзбекистон Жиноят кодексининг 1552-модда (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) ва 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. 

Шу билан бирга, хабарда мазкур фуқаро ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар берилиши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик гуруҳининг 9 нафар аъзоси ушланди. Улар “Катибатул Тавхид вал-Жиход” террорчилик ташкилоти таъсирида бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

924

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг