ИИВ Назарбекда локоматив ёниши бўйича текширув бошлади
Жамият
−
27 Январь 2020
4909Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидан ўтувчи темир йўл орқали ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати мазкур ҳодиса бўйича текширув бошланганини маълум қилди.
ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 25 январь куни соат 14:30 ларда “Назарбек” темир йўл бекатида вагонларни белгиланган жойга тақсимлаётган машинист Райҳонов Руслан бошқарувидаги 2157-сонли электровознинг иккинчи кабинасида ёнғин чиққан.
“Ёнғин соат 15:45 да Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ўчирилган ва унинг сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юз бериши оқибатида жароҳатланганлар йўқ”, дейилади хабарда.