Тошкентда локомотивнинг ёниши юзасидан расмий муносабат берилди

Жамият 6146
image

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидаги темир йўл кесишмасида локомативнинг машинист кабинасида ёнғин чиққани тасвирланган видеолар пайдо бўлди.

Ушбу ҳодиса юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, бугун, 25 январь куни тахминан соат 14:20 ларда ВЛ-60 2157 электр-манёвр локомотивининг фақат иккинчи машинист кабинасида ёнғин содир бўлган. Иситиш тизимида мавжуд бўлган қисқа туташув ёнғиннинг дастлабки сабаби сифатида келтирилган.

“Юқори кучланишли камерага (машинный отсек) ёнғин ўтмаган. Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракати билан йўнғин тез фурсатда бартараф этилди”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 3
Теглар
t
×