ИИВ ҳудудий тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Мазкур ўзгаришлар ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Ғайрат Аҳмаджоновий Ғаниев Наманган вилояти Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Ғайрат Ганиев янги айинловга қадар Уйчи туман ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Aвазбек Эргашевич Хўжахонов Наманган вилояти Уйчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Aвазбек Хўжахонов Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Бахтиёр Раҳимович Наджимитдинов Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Баҳтиёр Нажмиддинов аввал Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Aлишер Aнваржонович Aшуров Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Aлишер Aшуров тайинловга қадар Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг