ИИОнинг энг яхши ходимлари устама оладиган бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 24 августидаги 539-сон қарори билан Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

•    тегишли номинациялар бўйича ички ишлар органларида энг яхши ходимларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;
•    танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш тартиби;
•    синов натижалари асосида ташкилий қўмитанинг қарори билан тегишли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар.

Танловда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.

"Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи" номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида 2 йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар - тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20 фоиз ва 10 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловининг ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, ОАВ ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ходимларнинг танловга бўлган қизиқишини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

ИИВнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг