ИИББ Тошкентда 40 ёшли эркакни дўппослаганлар ҳақида қўшимча маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманида 40 ёшли эркак номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 17 дан 18 январга ўтар кечаси Сергели тумани 6-кварталда содир бўлган жанжал иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 18 январь куни, тахминан соат 23:50 ларда 26 ёшли А.К. ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилида танишлари 32 ёшли З.Х. ва 40 ёшли З.Х. билан Сергели тумани 6-кварталдаги автотураргоҳга келган. Шу жараёнда икки нафар фуқаро – 30 ёшли муқаддам судланган А.А. ва 30 ёшли Х.Х. маст ҳолатда бўла туриб, автомобилнинг йўлини тўсган. Бунинг оқибатида фуқаролар ўртасида жанжал бошланган. А. ва Х. автомобилнинг ойналарини синдириб, автомобилга шикаст етказган. Шундан сўнг А.А. ва Х.Х. фуқаролар З.Х. ва З.Х.ларни уриб, уларга тан жароҳати етказган. З.Х. га тан жароҳати етказиш жараёни шу жойдаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан видеога олинган ва интернет тармоғига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар А.А. ва Х.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг