ИИББ талабаларга огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
16 Август 8861 1 дақиқа
Талабалар ва уларнинг ота-оналаридан пойтахтда яшаш учун уй ижарага олишда фирибгарларга алданиб қолмаслик сўралди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан пойтахтга келаётган талабаларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатлар кўпинча интернетда фирибгарлар томонидан содир этилади. Улар арзон ижара уй эълонларини жойлаштириб, ўзларини уй эгаси сифатида кўрсатмоқда. Оқибатда талабалар ва уларнинг яқинлари фирибгарлар таклиф қилаётган уйни сақлаб қўйиш ёки 2 ойлик ижара тўловини олдиндан тўлаш шартига рози бўлади. Аммо тўлов амал оширилгач, улар алоқани узиб, ижтимоий тармоқларда талабалар ҳамда уларнинг яқинларини блоклайди.
ИИББ юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш учун қатор тавсиялар берди. Жумладан:
- уйни шахсан бориб кўрмай туриб олдиндан тўлов қилмаслик;
- ижара шартномасини фақат уйни кўрган ва ҳақиқий эгаси билан учрашгандан сўнг тузиш;
- шахсий маълумотларни ишонч ҳосил қилмагунча бегона шахсларга юбормаслик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб олий таълим муассасаларидаги талабалар тураржойи учун аризалар қабул қилина бошланди.
Live
Барчаси