II Жаҳон урушида бедарак йўқолган ўзбек аскарининг хоки ватанга қайтарилди
Жамият
−
06 Май 2021
74701922 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган Бобораҳим Абдуллаев 1941 йил Иккинчи жаҳон урушига кетган эди. Уруш тугагач, унинг бедарак йўқолгани тасдиқланганди. Унинг хоки Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йил октябрь ойида Санкт-Петербургнинг “Линия фронта” қидирув отряди томонидан Ленинград вилояти, Кировск тумани, Молодцово қишлоғи яқинида Иккинчи жаҳон урушида вафот этган аскарларни қидирув ишлари олиб борилиши натижасида бир аскарнинг жасади қолдиқлари ёнидан топилган ҳужжати ва медалонига кўра Бобораҳим Абдуллаев экани тасдиқланган.
Санкт-Петербург шаҳар ташқи алоқалар қўмитаси бошқармаси бошлиғи Е. Кассюранинг таъкидлашича Ленинград қамали пайтида урушдан, совуқдан ва очликдан 420 минг нафар аҳоли, шулардан 7 минг нафари ўзбекистонлик аскар вафот этган ва улар ҳаққига Санкт-Петербург шаҳридаги Пскаревский қабристонида ёдгорлик ўрнатилган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва дипломатик ваколатхона номидан ўзбек қаҳрамонини топишда ва уни Ватанига қайтаришда зарур ишлар олиб борганлари учун уларга миннатдорлик билдирилган.
Она ватанига келтирилган ўзбек ўғлонининг хоки Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги бошчилигида ва Каттақўрғон туман ҳокимлиги, фахрийлар, ёшлар ва марҳумнинг яқинлари иштирокида ўзи туғилиб ўсган Энам яхши қишлоғининг халқ қабристонига мусулмонлар удумига кўра қайта дафн этилди.
Хабарга кўра, марҳумнинг хоки билан биргаликда келтирилган буюмлари эндликда, яқинларининг розилигига кўра, Тошкент шаҳридаги “Шон-шараф” музейида сақланади.
LiveБарчаси