“Иэн” тўфони АҚШга ёпирилди. 14 киши қурбон бўлди (фоторепортаж)

Олам

image_2022-09-30_15-46-03

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Флорида (АҚШ) штатининг жануби-ғарбий соҳилларига “Иэн” тўфони ёпирилди. Тўфон оқибатида ҳозиргача камида 14 киши ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, “Иэн” максимал кучга эга бўлган пайтда, Саффир-Симпсон шкаласи бўйича тўртинчи тоифадаги тўфон сифатида тавсифланган, унинг ичида шамол тезлиги 70 м/с га етган.

Тўфон Флорида штатининг 2,6 миллион истеъмолчисини электр энергиясидан маҳрум қилган, уйларни сув босиб, йўлларни вайрон қилган. Айни вақтда штатда фавқулодда вазият эълон қилинган. Метеорологларнинг прогнозларига кўра, тўфон  АҚШда 6 октябргача давом этади.

Флорида губернатори Рон ДеСантис тўфон етказган зарарни тарихий деб атаган. У Флоридадаги дарёлардан бирининг тошиши ҳар 500 йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса эканлигини айтган.

Табиий офат Кубанинг ғарбий қисмидан ҳам ўтган. Тўфон туфайли республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотидан узилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден 24 сентябрь куни Флорида штатида яқинлашиб келаётган “Иэн” тропик бўрони муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди ва маҳаллий ҳокимиятларга федерал ёрдам кўрсатишни буюрган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг