Идлибда Tуркия ҳарбий кучлари Сурия армиясига зарба берди
Олам
−
28 Февраль 2020 8121 1 дақиқа
Tуркия ҳарбийлари Идлибда Сурия армиясига ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда Tуркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими бошлиғи Фахреттин Aлтун маълум қилди.
Aлтуннинг сўзларига кўра, турк ҳарбийлари 20 дан ортиқ турк аскарининг умрига зомин бўлган ҳаво ҳужумига жавобан ҳаводан ва қуруқликдан ҳужум қилмоқда.
Сурия самолётлари ҳужуми оқибатида 22 нафар турк аскарининг ҳалок бўлганлиги маълум бўлди. Воқеа ҳақида Tуркия ташқи ишлар вазири Mевлут Чавушўғлу НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали суҳбатлашган.
Шунингдек, Tуркия ҳарбий кучлари Саракиб шаҳрида юрган жангариларни қўллаб-қувватлагани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ой бошида Сурия қўшинлари бу шаҳарни озод қилган эди.
Февраль ойи бошида Идлибдаги вазият янада оғирлашди. Шу сабаб Tуркия ва Россия делегациялари вазият бўйича музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025