Ичкилик таъсирида жанжал кўтарган 65 ёшли шахс уриб ўлдирилди
Жамият
−
04 Июль 2020
9579Жорий йилнинг 2 июль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида мудҳиш жиноят рўй берди. Ичкилик оқибатида келиб чиққан жанжал қотиллик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни соат 03:25 да туман касалхонасига Шофиркон тумани “Зарчибек” МФЙ да яшовчи 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н., лар тушиб қолади. Туман ИИБ томонидан эса ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилади.
Аниқланишича, 2 июль куни соат 00:30 да Я.Н. ўз уйида М.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилади. Ичкилик таъсирида ўрталарида келишмовчилик ва жанжал келиб чиқади. Шунда Я.Н. уйида бўлган темир арматура бўлаги билан М.Ф., ни бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказади. Шундан сўнг М.Ф. Я.Н., нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, жароҳатлайди.
Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этади.
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь