Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Февраль 2023
14539Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Наврўзович Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Ш.Раҳмонов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланганди.
LiveБарчаси