Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди
Спорт
−
18 Февраль 2023
39885Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
“Айни дақиқаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди”, дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон волейбол федерацияси 1991 йилда ташкил этилган. Ташкилотга Абдуқодир Тошқулов раислик қилиб келаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь