Ички ишлар вазири ўринбосари Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Жамият
−
04 Январь 2020
8042Ижтимоий тармоқларда актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли акаси томонидан калтаклангани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу факт Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Жўраев томонидан назоратга олинди, ҳозирги вақтда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов олди суриштируви ўтказмоқда.
Бундан ташқари, кеча, 3 январь куни соат 19:15 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар ИИББга уч нафар аёллардан бири ўзини Саодат Абдузакирова деб таништириб, ўсмирга тан шикастлари етказилган факти бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилишни талаб қилди. С. Абдузакирова билан Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник В. Талибжанов ва Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш. Алимов суҳбатлашди. Улар мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилаётганлигини маълум қилишди.
LiveБарчаси