Ички ишлар тизимига 4500 доллар эвазига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “фирибгар” қўлга олинди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4500 АҚШ доллари эвазига ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда бериган.

Ғ.Ш. келишилган пулдан 2500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг