Ички ишлар ходимини ўлдиришда айбланган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Олмазор туманида ички ишлар ходимини ўлдиришда айбланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Telegram’даги саҳифаси орқали хабар берди. 

“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуродовнинг ҳаётига тажовуз қилган фуқаро Б.З. қўлга олиниб, процессуал тартибда чора кўриш учун прокуратура органларига топширилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомудотов, туманнинг ”Ғалаба” маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Н.Бобомуродов воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг