Ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 15:30 да “102” рақамига фуқаро Ш.А. қўнғироқ қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб олган эркак ва аёл макулатура тўплаб юргани ҳақида хабар берган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 45 ёшли У. Х. ва муқаддам талончилик ва ўғрилик учун икки марта судланган 36 ёшли Н.С. (аёл)ни қўлга олган. Ходимларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган мазкур шахслар ҳақиқатан ҳам ички ишлар органларининг хизмат кийимини кийиб олгани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарлар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон Ички ишлар бўлимига олиб келиниб текширилганда, уларнинг ёнида иккита пичоқ борлиги аниқланган.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ У.Х. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-3-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши”), 194-моддаси 1-қисми (“ Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) ва 2091-моддаси (“Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Яккасарой туман суди У.Х. ва Н.С.ни қайд этилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини белгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг