Ички ишлар ходими ИИБ биносида ўзини отиб қўйди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Ички ишлар бўлими ходими хизмат қуроли билан ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди. 

Қайд этилишича, Янгиариқ туман ИИБ ходими У.Р. 22 ноябрь куни туман ИИБ биносида хизмат қуроли орқали ўз жонига қасд қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, У.Р.нинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Янгиариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1349

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг