Ичимдаги душманларим. Ямаль ва Педри Левандовски ўрнида бошқа ҳужумчини кўрмоқчи
Спорт
−
25 Февраль 2025 6550 1 дақиқа
Испаниялик ярим ҳимоячи Педри ва вингер Ламин Ямаль “Барселона”да Левандовски ўрнида янги ҳужумчини кўрмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.
Манбага кўра, Каталония грандининг ёш етакчилари жамоага тўп билан ўйнашда ёрдам берадиган ва ҳужумларни юзага келтиришда орқароққа ҳам қайтадиган ҳаракатчанроқ ҳужумчи трансферини талаб қилмоқда. Шунингдек, Ямаль ва Педри прессинг қобилияти юқори бўлган форвард ҳужумларни янада хавфлироқ қилишига ишонади.
“Кўк-анорранглилар” раҳбарияти икки номзодни кўриб чиқмоқда: “Ювентус”дан сербиялик ҳужумчи Душан Влаҳович ва “Ньюкасл”дан швециялик ҳужумчи Александр Исак. Шунингдек, бу Роберт Левандовскининг клубдаги амбицияларига жиддий зарба бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” деярли 30 кун ичида Мадридднинг “Атлетико” клуби билан тўқнаш келиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси