Иброҳимхалил Йўлдошев “Нижний Новгород” билан шартномасини узайтирди

Спорт

image

“Нижний Новгород” футбол клуби 21 ёшли ҳимоячиси, ўзбекистонлик Иброҳимхалил Йўлдошев билан 3 йиллик янги шартнома имзолади. Натижада, Иброҳимхалил Новгород клуби сафида 2025 йилгача қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

“Нижний Новгород” жамоаси бош директори Равил Измайилов Йўлдошевни иқтидорли ва умидли футболчи, деб атаган. Шунингдек, Равил унинг келажакдаги фаолиятига омад ҳам тилаган.

“Йўлдошев Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнайди. Қолаверса, у анча иқтидорли ва умидли футболчидир. Бу мавсумда у Россия чемпионатига мослашди. Уни мухлисларимиз севиб, ҳурмат қилишади. Йўлдошев бош мураббий ишончига сазовор бўлди. Инсоний фазилатлар борасида эса Иброҳимхалил ўзини бизга фақат энг яхши томондан очиб берди. Унга клубимиз учун ўйинларда муваффақият ва омад тилаймиз”, деган Равил Измайилов

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Йўлдошев “Нижний Новгород” сафида 17 та ўйин ўтказиб, Москванинг “Спартак” клуби дарвозасига гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг