IBA Париж-2024 Олимпиадасидан четлатилади

Спорт

image

Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Халқаро бокс ассоциациясини (IBА) Париж-2024 Олимпиадасида бокс мусобақаларини ўтказишда бошчилик қилиш хуқуқини тиклаш рад этилди.

Бунга қадар, ўрганишлар натижасида 2019 йилда IBА’га Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тақиқ қўйилиб, Токио-2020 ўйинларини лицензиялаш ва бокс мусобақалари ҳам қўмита бошчилигида ўтказилганди. 

Шунингдек, ташкилий қўмита бокс спорт турини Париж-2024 ва Лос-Анжелес-2028 ўйинларида қолдиришга қарор қилди. Агарда таклиф маъқулланса, Токио-2020 каби Париж-2024 Олимпиадасида ҳам бокс мусобақалари ташкилотчилиги IBА билан эмас қўмита бошчилигида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Париж-2024 IBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг