Hyundai янги кроссовери тақдимотини ўтказади

Технология

image

Кореянинг Hyundai компанияси тўртинчи авлод Tucson кроссовери синовлардан муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бренд матбуот хизматининг 8 сентябрдаги хабарига кўра, ушбу модель Европанинг умумий фойдаланиладиган йўлларида, шунингдек, Германиянинг Нюрбургринг пойга йўлида синовдан ўтказилган. 

Синовлар натижасида Hyundai муҳандислари тўхтатиб туриш, бошқариш ва ғилдиракларни бошқариш тизимларини тўлиқ якунлашган. Янги Hyundai Tucson кроссоверининг тақдимоти 15 сентябрь куни онлайн форматда бўлиб ўтади.

Моделнинг дизайни 2019 йил Лос-Анжелесдаги автосалонда намойиш қилинган Vision T лойиҳаси услубида тайёрланган. Автоуловнинг фаралари визуал равишда трапеция кўринишидаги радиатор панжара билан бирлаштирилган. 

Янги Hyundai Tucson 19 дюймли қотишма ғилдираклар, узун капот билан таъминланган. Кроссовернинг салонида рақамли асбоблар панели, мультимедиа тизимидаги катта сенсорли дисплей мавжуд.

Қолган маълумотлар, шу жумладан кроссовернинг двигатели ҳақида ҳам модель тақдимотида эълон қилинади.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг