“HUMAN” бандлик агентлиги раҳбарининг уйлари, автомобиллари, мол-мулки олиб қўйилди
Жамият
−
11 Декабрь 2019
8595Аввалроқ, “HUMAN xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “HUMAN хусусий бандлик Агентлиги” МЧЖ раҳбари Ш.Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши бўйича айблов хулосаси Тошкент вилоят прокуратураси томонидан бугун, 11 декабрь куни тасдиқланиб Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилганини маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, жабрланувчиларга етказилган зарани қоплаш мақсадида айбланувчи Ш.Файзуллаевга тегишли бўлган хонадонлар, автомашиналар, кимматбаҳо мол-мулклар хатланган ва нақд пуллар олиниб, ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган.
Мазкур жиноят ишидан жабрланувчиларга зарарни тўлиқ қоплаш мақсадида “HUMAN xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан фуқаролардан олинган жуда кўп миқдордаги пул маблағлари 11 та хўжалик юритувчи субъектларга турли-хил йўллар билан кўчириш орқали ўзлаштирилган қисми тадбиркорлик субъектлари ва бошқаларга нисбатан жиноят ишини қўзғатган холатда алоҳида иш юритувга ажратилган.
Ҳозирда тергов ва судда кўрилаётган жиноят ишлари доирасида ҳамма жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси