Huawei замонавийлик ва креативликни ўзида мужассам этган ҳолда инновацияларни ҳаётга татбиқ этади
Бизнес
−
30 Сентябрь
2166Huawei компанияси Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган Huawei инновацион қурилмаларини ишга тушириш тадбирида бир нечта янги маҳсулотларни тақдимот этди. Huawei WATCH GT 5, Huawei WATCH D2 серияли смарт соатлар ва янги дизайнли Huawei WATCH Ultimate. Компания, шунингдек, Huawei MatePad Pro 12,2” ва Huawei MatePad 12 X планшетларининг янги моделларини ҳам намойиш этди.
Huawei WATCH GT 5 смарт-соати серияси: замонавийликнинг кўп қирралилиги
Huawei WATCH GT 5 сериясидаги қурилмаларда биринчи марта Huawei смарт-соатлари орасида Huawei TruSense тизими жорий этилди, у саломатлик ва жисмоний юклама кўрсаткичларини мониторинг қилишнинг интеграциялашган имкониятларини, янгиланган сенсорлар ва оптималлаштирилган алгоритмларни тақдим этади, бунинг натижасида ўлчашлар тезроқ, аниқроқ ва ҳар томонлама бўлади.
Геометрик дизайни билан ажралиб турадиган ва 12 хил вариантда тақдим этилган Huawei WATCH GT 5 сериясининг стандарт версияси ва Pro версияси қурилмалари кўп қиррали услуб ғоясини ўзида мужассам этади. Аэрокосмик тоифадаги титан қотишмаси ва нанокристалл керамикадан тайёрланган Pro версияси моделлари эскиришга чидамлилик тушунчасини янги босқичга олиб чиқади.
Huawei TruSense тизими саломатликни мониторинг қилиш технологиялари ривожида янги босқични бошлаб беради. Энди соат нафақат физиологик, балки организмнинг психологик кўрсаткичларини ҳам кузатиши мумкин. Huawei ўзининг тақиладиган қурилмаларида янги “Ҳиссиётлар” функциясини жорий этиш орқали фойдаланувчиларга ўзларининг ҳиссий ҳолатини баҳолаш ва стресснинг салбий таъсирини олдини олиш учун ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради.
Янги смарт-соатлар спорт билан профессионал даражада шуғулланиш учун функциялар тўпламини тақдим этади. Huawei WATCH GT 5 Pro, шунингдек, кросс югуриш учун профессионал имкониятлар тўпламини қўллаб-қувватлайди, масалан, 10 метргача аниқликдаги кесмалар бўйлаб навигация ва топографик хариталар.
Смарт-соатлар батареянинг ниҳоятда узоқ ишлаш вақтини таъминлайди: Huawei WATCH GT 5 46 мм ва Huawei WATCH GT 5 Pro 46 мм 14 кунгача қўшимча қувватлантирилмасдан ишлай олади, Huawei WATCH GT 5 41 мм ва Huawei WATCH GT 5 Pro 42 мм – 7 кунгача ишлайди.
Huawei WATCH D2: Европа Иттифоқининг тиббий ускуналар бўйича қоидалари ва Хитойнинг тиббий маҳсулотлар назорати бўйича миллий бошқармаси талабларига мувофиқ сертификатланган, кунлик қон босимини мониторинг қилишни қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги биринчи смарт-соат
Бу Европа Иттифоқининг тиббий ускуналар бўйича регламенти ва Хитойнинг тиббий маҳсулотларни назорат қилиш миллий бошқармаси талабларига мувофиқ сертификатланган, қон босимининг кунлик мониторингини қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги биринчи смарт-соатлардир.
Huawei WATCH D2 енгил ва ихчам дизайни, ультра юпқа механик манжет ва катта 1,82 дюймли экран билан бошқалардан ажралиб туради. Қўл манжетли стандарт электрон тонометрлар билан таққослаганда, Huawei WATCH D2 енгил вазни ва ихчам корпуси билан ажралиб туради, соатнинг кенглиги тонометр кенглигининг 1/5 қисмини, ҳажми эса 1/25 ни ташкил қилади. Бу деярли ҳар қандай вазиятда артериал қон босимини ўлчаш имконини беради.
Бундан ташқари, фақат битта тегиниш фойдаланувчиларга тана ҳолатининг 8 та индикаторини ўлчаш ва “Саломатлик кўрсаткичлари” функцияси ҳисоботини яратиш имконини беради.
Huawei WATCH Ultimate смарт-соати: қизиқарли кашфиётлар
Ўтган йили чиқарилган Huawei WATCH Ultimate соатининг янги версияси фойдаланувчиларга гольф режими функцияси ва оптималлаштирилган “Экспедиция” режими доирасида кенгайтирилган имкониятларни тақдим этади. Ушбу янгиликлар инновацион технологиялар ва қимматбаҳо материаллар билан биргаликда фойдаланувчиларга қизиқарли кашфиётлар қилишга ҳам ёрдам беради. Смарт-соатлар нанокристалл керамикадан ясалган махсус икки рангли безел билан жиҳозланган бўлиб, оқ ва яшил рангларнинг чиройли табиий уйғунлигига мураккаб ва машаққатли ишлаб чиқариш жараёни орқали эришилади.
Huawei MatePad Pro 12,2 планшети: гўзаллик яратиб
Янги флагманли Huawei MatePad Pro 12,2 планшети яратувчилари уни ўз креативлиги ҳамда маҳсулдорлигини амалга оширишга интилаётган истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқдилар.
PaperMatte технологиясига эга инновацион Tandem OLED-экрани билан жиҳозланган Huawei MatePad Pro 12,2” 2000 нитгача максимал ёрқинликни қўллаб-қувватлайди, бу эса мукаммал визуал тажрибани таъминлайди. Доғланишдан ҳимояланган экран нанозаҳарлаш технологияси ёрдамида ишлов берилган. У туфайли кўзни қамаштирмайдиган юза яратилади, бамисоли ҳақиқий китоб ёки журнал каби қулай ўқиш ва томоша қилиш тажрибасини таъминлайди.
Планшет Huawei Glide Keyboard клавиатураси билан етказиб берилади. Унинг янги дизайни стилусни клавиатуранинг яширин бўлимида ишончли сақлаш ва шу билан бирга уни зарядлашни таъминлаш имконини беради..
Фойдаланувчилар ўз ижодий салоҳиятини намоён қилиш учун планшетда ўрнатилган GoPaint иловасидан фойдаланишлари мумкин, у рақамли рангтасвир учун кенг турдаги воситаларни, жумладан, пуркаш ва намлаш самарали чўткаларни таклиф қилади.
Huawei MatePad 12 X: ҳамма нарсадаги енгиллик
Huawei MatePad 12 X – бу ёшлар учун махсус ишлаб чиқилган енгил флагманли планшети. Ушбу моделнинг юқори унумдорлиги бугунги кунда ҳақиқий трендсеттерлар бўлган фойдаланувчиларга энг дадил орзуларни амалга ошириш имконини беради. Huawei MatePad 12 X PaperMatte версияси ультра ёрқин PaperMatte экрани билан жиҳозланган бўлиб, бу планшетни ўқиш, ёзиш ва креатив ғояларни амалга ошириш учун мукаммал қурилмага айлантиради ва контентни кўришда максимал қулайликни таъминлайди.
2024 йил 19 сентябрь куни Huawei компанияси “Табиий креативлик” шиори остида GoPaint халқаро креатив компаниясини расман ишга туширди. Бугундан бошлаб ва 2024 йил 31 декабрга қадар бутун дунё ҳаваскор рассомлари ўзларининг ноёб рақамли асарларини Huawei Ҳамжамияти платформасида ўртоқлашишлари мумкин.
Тақдим этилган қурилмаларни Huawei компаниясининг Тошкент шаҳридаги “Афросиёб 28/14” манзили бўйича жойлашган расмий брендшопида харид қилиш мумкин, янги маҳсулотларнинг сотувга чиқиши ҳақидаги янгиликларни Huawei Mobile расмий саҳифасида кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси