Huawei ва Photomate рақамли қуёш энергияси бўйича инновацияларни тақдим этди

Бизнес

huawei-photomate-fusionsolar-day-2024-1

2024 йил 17 май Тошкентда Huawei FusionSolar куни бўлиб ўтди, унда Huawei Digital Power Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси учун рақамли энергия бўлими ҳамда Photomate компанияси қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича бир қатор инновацион маҳсулотларни тақдим этди. Тадбирда Ўзбекистон қуёш саноати вакиллари, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш экотизими иштирокчилари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

“Фотоэлектр саноатининг жадал ривожланаётган бозор истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Huawei Digital Power энергетика ландшафтини ўзгартириш, саноатни муваффақиятли ривожлантириш ва Ўзбекистонда яшил келажакни биргаликда яратиш бўйича ҳамкорлар билан фаолиятни мустаҳкамлаш тамойилларига содиқ қолган ҳолда ўзининг экологик стратегиясини амалга оширишда давом этади. Бугун жорий этилаётган инновацион маҳсулотлар нафақат минтақада қуёш энергиясига ортиб бораётган талабни қондиради, балки мамлакат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган улкан барқарор ривожланиш мақсадларига ўз вақтида жавоб бўлади”, деди Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Huawei Digital Power Smart PV Channel раҳбари жаноб Чен Лянь

Huawei компанияси ҳамкори Photomate билан биргаликда Марказий Осиё дистрибьютор бозорига кирувчи янги маҳсулотлар тақдимотини ўтказди. Сўнгги пайтларда углерод нейтраллиги бўйича глобал ижобий ўзгаришларни ҳисобга олсак, Ўзбекистон минтақада яшил ривожланиш бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу жараённи тезлаштириш учун Huawei Digital Power рақамли ва қувват электроникаси технологияларининг конвергенциясидан учта сценарийда фойдаланади: ишлаб чиқариш, тижорат ва саноат (C&И) ва турар-жой учун мўлжалланган йирик электр станциялари ҳамда ПВ станцияси учун инвертор танлаш сценарийларнинг ҳар бирида муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда иштирокчилар нафақат қайта тикланадиган “қуёш” энергетикаси соҳасидаги инновацион технологиялар билан танишдилар, балки панел сессияси давомида углерод нейтраллигига ўтишни жадаллаштириш масалалари, Ўзбекистонда ҳамкорлик экотизимини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

“Ўзбекистонда қуёш энергетикаси саноати ҳали ўзининг дастлабки ривожланиш йўлида бўлсада, биз сезиларли ютуқларни кўришимиз мумкин. Давлат томонидан кучли ёрдам, янги рағбатлантириш дастурлари, фуқаролар ва тижорат ташкилотларининг қизиқиши ортиб бормоқда. Олдинда узоқ йўл бўлса-да, биз мижозларимиз ва ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашга содиқмиз. Биз мутахассисларнинг Huawei ускуналари билан самарали ишлаши, ҳамкорларимизга максимал даражада техник ёрдам кўрсатиши ва бозорни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиши учун ихтисослаштирилган тренингларни давом эттирамиз. Профессионал ҳамжамиятни бирлаштирган ва Huawei ускунасининг ишончлилигини намойиш этиш ва унинг афзалликларини таъкидлаш имконини берувчи бундай тадбирларни ўтказиш биз учун катта шарафдир”, дейди Photomate компаниясининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Александр Шамров.
 

Тадбирда Huawei хавфсизлик ечимларини янада такомиллаштириш, фойдаланувчиларга кўпроқ фойда келтириш, яшил энергия билан таъминлаш ва турли соҳаларга мослашиш учун “Solar + Storage + Charging + Cloud” (“Қуёш энергияси + сақлаш тизими + зарядлаш + булут”) комплекс ечимини тақдим этди. Иштирокчиларга, шунингдек, тижорат ва саноат сценарийлари учун янги инвертор, "Hexagon Warrior" SUN2000-150K-MG0 Smart String тақдим этилди. Ечим юқори қувват ишлаб чиқариш, проактив хавфсизлик, узоқ муддатли ишончлилик, соддалаштирилган фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш, самарали майдонларни жойлаштириш ва тармоқ мослигини ўз ичига олади. Маҳсулотнинг номинал қуввати 150 кВт (115 кВт дан) га оширилди ва максимал қувват чиқиши 165 кВт ни ташкил этади, бу C&I лойиҳалари учун юқори сифатли ечимларни тақдим этишга қаратилган.

Huawei 25 йилдан буён Ўзбекистоннинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлашда иштирок этиб келмоқда ва мижозлар ҳамда ҳамкорларга илғор технологиялар, узлуксиз инновациялар, маҳсулотларни таъминлаш билан бирга мамлакатнинг “яшил” ривожланишида рақамли ечимларни жорий қилишни чуқурлаштиришда шу билан бир қаторда ҳаёт айланиши хавфсизлиги, узоқ муддатли ва барқарор маҳаллий ёрдам беришда давом этади. Huawei FusionSolar саноат ва тижорат сценарийларини ўрганишда давом этади, мижозларга тежамкорроқ ва ишончли яшил энергияни тақдим этади ва турли соҳалардаги фойдаланувчиларга кам углеродли трансформацияни якунлашда ёрдам беради.

Huawei Digital Power рақамли энергетика маҳсулотлари ва ечимларининг етакчи глобал етказиб берувчисидир. 2023 йил охирига келиб Huawei Digital Power мижозларга 997,9 миллиард кВт/соат тоза энергия ишлаб чиқариш, 46,1 миллиард кВт/соат электр энергиясини тежаш ва CО2 эмиссиясини 495 миллион тоннага камайтиришга ёрдам берди, бу эса 680 миллион дарахт экишга тенг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

қуёш энергияси Huawei инновация Photomate

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made