HUAWEI – хавфсизлигингиз ўз қўлингизда бўлсин
Бизнес
−
22 Ноябрь
1095Бугун ҳар бир инсоннинг қўлида, чўнтагида бор бўлган смартфонлар фойдаланувчи ҳақида чексиз маълумотлар манбаи ҳамдир. Ҳа, сиз баъзан оила аъзоларингиз билмайдиган сирлар, маълумотларни айнан шу қурилмада сақлайсиз. Контакт маълумотлари, банк карта рақамлари, яқинларингизнинг сурат ва видеолари ҳамда ёзишмалар. Аммо смартфонлар хавфсизлигингизни қай даражада сақлай олади? 100 фоиз – агар сизнинг смартфонингиз HUAWEI русумига тегишли бўлса.
Смартфоннинг маълумотлар хавфсизлиги эса унинг қайси операцион тизимда ишлаши билан боғлиқ. Танишинг, HUAWEI янгиланган EMUI 14 операцион тизимини тақдим этади.
AppGallery – Google хизматларини иловалар дўконидан тўғридан тўғри қурилмага хавфсиз юклаб олиш мумкин. Эндиликда сиз иловаларни янгилаш учун ортиқча вақт ва куч сарфлашингиз шарт эмас. Буни сиз учун ақлли телефонингизнинг ўзи бажара олади. AppGallery’дан иловаларни ўрнатинг ва кейинги янгиланишлар автоматик равишда амалга оширилади.
- Шошманг, HUAWEI да ҳали ҳам Google хизматлари борми?
- Хушхабар – янгиланган тизим барча иловалардан, жумладан, Google’дан ҳам фойдаланиш имконини беради.
EMUI 14 — HUAWEI компаниясининг смартфонлари учун ишлаб чиқарилган энг янги интерфейслардан бири. У билан бир вақтнинг ўзида смартфонда бир нечта функцияларни бажариш ва юқори энергосамарадорликка эришиш мумкин. Бу тезкорлик ва хавфсизлик кафолати бўлиб, эндиликда сиз иловаларнинг шахсий маълумотларингизга қанчалик тез-тез киришини осонгина билиб олишингиз мумкин. Ушбу маълумот жуда фойдали форматда тасвирланган бўлиб, тизим даражасидаги хавфсизлик текширувлари ёрдамида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга самарали жавоб беришга ёрдам беради.
Нова томонидан қўлланиладиган янги ўйин механизми ўйинлар пайтида минимал кечикиш ҳамда Махфийлик маркази орқали юқори маълумотлар хавфсизлиги имкониятларини таъминлайди.
EMUI 14 операцион тизими нафақат қурилмаларнинг иш фаолиятини яхшилайди, балки YouTube, Gmail, Google Sheets ва бошқа дастурларни ҳам ўрнатиш имконини беради. Сиз уни алоҳида шаклда ёки ҳар қандай биринчи Google иловаси билан бирга юклаб олиш мумкин.
Ўрнатиш босқичлари
1. HUAWEI AppGallery’ни очинг:
- Ўзингиз истаган Google иловаларини қидиринг.
- Қалқиб чиқувчи ойна орқали MicroG’ни ўрнатинг.
Шу билан бир қаторда, тўғридан-тўғри ишончли манбадан MicroG юклаб олишингиз мумкин.
2. MicroG’ни ўрнатинг:
- MicroG ўрнатилгандан сўнг, Google аккаунтингизга киринг;
- Иловани очинг ва ундан бепул фойдаланинг.
3. MicroG’ни созланг:
- Ишончли сайтдан MicroG Services ва MicroG Companion’ни юклаб олинг.
- Уларни қурилмангизга ўрнатинг.
- Қурилма созламаларига ўтиб, ундан Фойдаланувчилар ва ҳисоблар бўлимини танланг ва Google ҳисобини қўшинг
Аллақачон Россия ва Хитой бозорларини эгаллаган HUAWEI компанияси ўз мижозларини хурсанд қилиш учун ишлашда давом этади. У йиллар давомида қурилмаларнинг экотизимини ривожлантириб келмоқда. Шу сабабли ҳам корхона энг оммабоп смартфонлар тармоғига эга.
Биз сизга юқори тезлик, хавфсизлик ва қулайлик таклиф қилмоқдамиз. Танлов қўлингизда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси