Huawei Digital Leadership Forum'да рақамли трансформация ва BPO хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди
Бизнес
−
08 Июль 2023
6235Кеча, 7 июль куни Ўзбекистонда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мамлакатнинг рақамли трансформация соҳасидаги ютуқлари, рақамли технологияларни янада ривожлантириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Digital Leadership Forum ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан 300 дан ортиқ IT-компаниялар, хорижий ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Mамлакатда IT ва рақамли хизматларнинг хорижга потенциал экспортини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилди. 24 йил мобайнида Ўзбекистон рақамли ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси бўлган Huawei компанияси, форумнинг панел сессияларида иштирок этди.
Марказнинг асосий вазифалари – рақамли маркетингни қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш, маркетинг тадбирлари, тармоқни режалаштириш ҳамда лойиҳалаш, маслаҳат ва тадқиқотлар, шартномалар ишлаб чиқиш, AКТ ечимларини ишлаб чиқиш, тендерларда иштирок этишни қўллаб-қувватлашдан иборат. Минтақавий ресурс маркази Ўзбекистондаги ваколатхонаси негизида AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш, рақамли трансформацияни амалга ошириш учун хорижий мутахассислар ва маҳаллий истеъдодларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ваколатхонаси негизида Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларида AКТни ривожлантиришга ҳар томонлама масофавий ёрдам кўрсатади.
“Рақамли Ўзбекистон 2030” бир қисми сифатида рақамли ҳукумат тизимларини жорий этиш мавзусидаги панел сессиясида Huawei Global Carrier бўлими президенти маслаҳатчиси жаноб Пол Сканлан иштирок этди. Маърузачи ўз сўзи давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамли трансформацияни амалга ошириш бўйича эришилган ютуқларни қайд этди ва компаниянинг мамлакатимизда AКТ соҳасини янада технологик ривожлантириш бўйича қарашлари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистон рақамли ривожланиш соҳасида сезиларли ютуқларга эришди ва рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегияси тамойиллари ва сиёсати истеъдодларни ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш шунингдек, AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун имкониятлар яратди. Ўзбекистонда 24 йиллик иш тажрибасига эга бўлган Huawei компанияси мамлакатдаги кейинги ривожланишини 5G, булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект каби янги авлод рақамли технологияларни инновацион интеграция орқали ўзини намойиш этмоқда. Биз давлат сектори, алоқа операторлари, корхоналар, маҳаллий ва глобал ҳамкорлар билан турли соҳаларнинг ақлли рақамли трансформациясини жадаллаштириш, фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ҳамда жамият учун катта қиймат яратиш мақсадида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз”, деди Пол Сканлан.
Ўтган йили Ўзбекистонда мобил ва стационар инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, ягона маълумотлар марказини ишга тушириш лойиҳасини амалга ошириш орқали, давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда булутли ҳисоблаш ва Big Data технологияларини жорий этиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Рақамли хизматларни янада ривожлантириш ва кенг жорий этиш борасидаги ютуқлар ва тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси “Рақамли ҳукумат” лойиҳаларини бошқариш маркази Roland Berger халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда Huawei кўмагида “Оқ китоб” (“White Paper”)ни тақдим этди.
Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва AКТ инфратузилмаси
Ҳужжатда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш, энг янги технологияларни жорий этиш орқали инфратузилмани мустаҳкамлаш, инсон капитали ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли давлат хизматларини такомиллаштириш сиёсати нуқтаи назаридан Ўзбекистон учун долзарб бўлган илғор жаҳон тажрибаси белгилаб берилган.
1987 йилда ташкил этилган Huawei компанияси ахборот-коммуникация инфратузилмаси ечимлари ва ақлли қурилмаларнинг етакчи глобал провайдери ҳисобланади. Huawei компанияси 170 дан зиёд давлат ва минтақаларда 207 000 нафар ходим ва офисларга эгадир. Компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1999 йилда очилган. Aйни пайтда унда 400 дан зиёд киши меҳнат қилмоқда, шундан 70% маҳаллий ишчиларни ташкил этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси