Huawei Барселонада ўтаётган МWC 2023 да Рақамли Ўзбекистонни қуриш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 27 февраль куни 200 юздан оқтиқ давлатдан ташриф буюрган 2000 дан ортиқ компанияларни ўзида жам қилган Барселонада бошланган Бутунжаҳон Mobil Конгресси (МWC 2023) ўз ишини бошлади. Унда 80 минг иштирокчи, шу жумладан Ўзбекистон делегацияси форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, шунингдек, инновацион технологияларнинг энг йирик кўргазмасида иштирок этади.

МWC нинг доимий аъзоси сифатида Huawei бу йил бир қатор тадбирлар ўтказади ва келажакда ақлли дунё яратиш ҳамда кундалик рақамли ҳаёт, рақамли иш, рақамли ишлаб чиқариш ҳамда бутун жамиятнинг яшил ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун илғор инфратузилма ечимларини тақдим етмоқда.

Ишнинг биринчи кунида Рақамли технологиялар вазирлиги, алоқа операторлари ва экотизим ҳамкорларидан иборат Ўзбекистон делегацияси вакиллари Huawei стендига ташриф буюриб, мамлакатда рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда Ўзбекистон аҳолисига телекоммуникация ва рақамли хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш учун қўлланилиши мумкин бўлган асосий инновациялар ва ечимлар билан танишишди. Меҳмонларга телекоммуникация соҳаси учун сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш, экологик тоза ва энергия тежовчи технологияларга асосланган ечимлар намойиш етилди.

"Ўтган йил давомида АКТ экотизимининг барча иштирокчиларининг биргаликдаги меҳнати туфайли "Рақамли Ўзбекистон"ни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш сезиларли даражада тезлашди. Электрон ҳукумат маркази учун ягона маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказининг ишга туширилиши, алоқа операторлари тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, 5G лойиҳаларини амалга ошириш Ўзбекистонга рақамли трансформация кўрсаткичларини ошириш имконини берди, бу эса фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни англатади. Бугун MWC доирасида Ўзбекистон делегацияси учун биз АКТ инфратузилмасини янада мустаҳкамлашга ва шу билан бирга яшил технологиялар орқали тармоқларнинг энергия самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи ечим ва технологияларни тақдим етамиз", дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай.

Конгресс давомида Huawei global операторлар, соҳа экспертлари ва фикр етакчилари билан бир қатор долзарб мавзуларни, жумладан, ривожланишнинг янги имкониятлари, 5G бизнес муваффақияти, 5.5 Gга ўтиш, яшил ривожланиш ва рақамли трансформацияни муҳокама қилади. Ўзбекистон делегациясининг иштироки дастурида компания раҳбарияти билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Бутунжаҳон Mobil Конгресси 2023 Барселонада 27 февралдан 2 мартгача бўлиб ўтади. Huawei ўз ечимларини Фира Гран Виа кўргазма мажмуасининг биринчи павильонидаги 1H50 стендида тақдим этади. Қўшимча маълумот олиш, шунингдек, Huawei тадбирларида онлайн иштирок этиш учун Huawei.com ҳаволасига ўтинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг