Ҳудуд ривожига камарбаста банк
Жамият
−
06 Декабрь 2019
8248“Ўзмиллийбанк”нинг Наманган бўлими вилоятда амалга оширилаётган йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни муваффақиятли молиятлаштириб, ҳудуднинг ҳар томонлама тараққий этишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш баробарида аҳолига намунали банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Бунинг учун бўлим томонидан хизмат кўрсатиш сифатини замонавий талаблар доирасида ташкил этиш мақсадида банк бўлимининг мижозларга хизмат кўрсатиш заллари қайта таъмирдан чиқарилди ва энг сўнгги русумдаги техникалар билан жиҳозланди.
Шу билан бирга мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий назоратда олиб бориш мақсадида банк бўлимида “корпоратив бошқарувчи” лавозими жорий қилинди. Барча ходимлар банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган “Ўзмиллийбанк”нинг стандарт қоидалари” асосида қайта малакалари оширилиб, ходимлар банкнинг брэнди, ранглари асосида тикилган ягона униформа билан таъминланди.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида аҳоли зич жойлашган ҳудудларда замонавий талабларга жавоб берадиган “Банк хизматлари кўрсатиш марказлари”нинг ташкил қилиниши маҳаллий аҳолига банк хизматларидан кенг фойдаланишга имкон яратди.
Айниқса, банк томонидан хорижий кредит линиялардан унумли фойдаланган ҳолда улкан лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини эътироф этиш даркор. Хусусан, жорий йил давомида банк бўлими хорижий кредит линиялар ҳисобидан 9 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратди.
Бундан ташқари, банк бўлими томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялашда ҳам хорижий линиялардан унумли фойдаланилмоқда. Хусусан, “ATLANT TOWELS” МЧЖ ҳам ана шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда Наманган вилояти, Уйчи туманида, 1 гектардан ортиқ майдонда тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхона бунёд этди. Хитой Давлат Тараққиёт банкининг 987,3 минг АҚШ долларилик кредит линияси ҳисобига эса замонавий дастгоҳларни олиб келиб ўрнатди. Айни дамда корхонада 200 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 4800 дона сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган, пахта толасидан йигирилган калава ип ва сочиқ махсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган комплекс учун Ўзмиллийбанк томонидан Хитой Эксимбанки маблағлари орқали 2 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Мазкур комплексни ишга тушириш ишлари III боскичда амалга оширилмоқда.
Биринчи босқичда, олинган кредит маблағи ҳисобига, "Оқтош текстил" МЧЖ томонидан ХХР да ишлаб чиқариладиган тўқиш комплекси дастгоҳлари харид қилиниб, 400 та янги иш ўрни яратилди. Шулардан 220 нафари касб-ҳунар коллеж битирувчиларидир. Корхона йилига 2,0 минг тонна ёки 10,0 млн АҚШ долларига тенг тайёр момиқ сочиқ махсулотларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, маҳсулотнинг 90 фоизи ёки йилига 9,0 млн АҚШ долларилик экспорт қилиш режалаштирилган.
Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун, банки томонидан Германиянинг АКА банки маблағлари орқали 200 минг Евро миқдорида кредитлар ажратилди. Мазкур маблағ ҳисобига Италиядан ITEMA R9500 TERRY русумли тўқув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатилади. Буюртма қилинган техникалар йилига, 2000 тоннага яқин момиқ сочиқларни ишлаб чиқариш қувватига эга. Иккинчи босқичда, корхонада 500 га яқин янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилган.
ТИФ Ўзбекистон миллий банки Наманган вилояти бўлими томонидан, юқорида келтирилганлардан ташқари яна бир қатор истиқболли лойиҳалар ҳам молиялаштирилди.
Жумладан, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки линияси маблағлари орқали “Сафо само савдо сервис” МЧЖнинг музлатгичли омборхона қуриш лойиҳаси учун 200 минг АҚШ доллари ажратилган бўлса, “Агро экспорт савдо” МЧЖ нинг дуккакли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускунасини сотиб олиш учун 135,50 минг АҚШ доллари миқдорида коедит берилди. Ундан ташқари, “Наманган резина пласт” Шўъба корхонасининг Метал форма (қолип) ишлаб чиқариш лойиҳасига Корея Эксимбанки маблағлари ҳисобидан 932,25 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари вилоят бўлими ва унинг филиаллари орқали жорий йил давомида юридик шахсларга турли йўналишлар бўйича миллий валютада жами 287,50 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.
Мухтасар айтганда, “Ўзмиллийбанк” Наманган вилоят бўлими ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида ўз ўрнига эга ташкилотлардан бири ҳисобланиб, келгусида бундан-да йирик лойиҳаларни молиялаштириш ва вилоят ривожига улкан ҳисса қўшиш ҳаракатида.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси