Aкмал Саидов дунё миқёсида янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
05 Февраль 2020
29186Парламентлараро Иттифоқ бошқарув органларининг янги таркибини шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов ушбу Иттифоқ Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, шунингдек, унинг молия бўйича кичик қўмитаси аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ўзбекистон вакили биринчи бор 2020-2023 йилда Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида қайд этилди. Ушбу қарор ташкилотнинг Белградда (Сербия) бўлиб ўтган Aссамблеяси пайтида қабул қилинган. Ўшанда Aкмал Саидов номзоди Парламентлараро Иттифоқнинг Евроосиё гуруҳи томонидан илгари сурилган ва ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот учун, Парламентлараро Иттифоқ дунё давлатлари парламентларининг асосий халқаро органи бўлиб, 1889 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда ташкилотга 179 мамлакат парламенти аъзо. Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси 18 кишидан таркиб топган бўлиб, улар ташкилотнинг 6 та геосиёсий гуруҳини ифодалайди ва унинг маъмурий орган сифатидаги вазифаларини бажаради.
Қайд этиш жоиз, A.Саидов Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эътирофи сифатида 2023 йилнинг октябрь ойига қадар Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси вице-президенти, шунингдек, 2020-2021 йиллар учун молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб тайинланди.
LiveБарчаси