Афғонистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Жамият
−
27 Январь 2020
7304Афғонистоннинг “Ariana Afghan Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “1TV” маҳаллий телеканали хабар бермоқда.
Ғазни губернаторлигининг вакили Ариф Нурининг айтишича, ҳодиса Ғазни вилоятининг Деҳ-Як минтақасида юз берган. Расмий Қобулнинг қайд этишича, самолёт ҳалокатга учраганда “Толибон” назорати остида бўлган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, самолётда 83 киши бўлган. Ҳаво лайнери Ҳирот шаҳридан Қобулга йўлга олган.
Бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
LiveБарчаси