HONOR MWC 2026 да Robot Phone, инсонсимон робот ва Magic8 Pro намойиши
Бизнес
−
06 Март 994 4 дақиқа
Робототехника инновацияларидан тортиб флагман қурилмаларгача – HONOR MWC2026 доирасида ўзининг AI қурилмалар экотизимини янада кенгайтирди.
MWC 2026 да HONOR ўзининг Augmented Human Intelligence (AHI) концепциясини илгари сурди ҳамда ALPHA PLAN стратегиясини уч асосий устун – Alpha смартфон, Alpha Дўкон ва Alpha Лаб орқали такоммилаштирди.
Компания инсон марказли сунъий интеллектга бўлган узоқ муддатли садоқатига таяниб, ҳаракат ва фазовий онгни ўзида мужассам этган, келажак смартфонларининг янги авлодини ифодалайдиган Robot Phone консепсиясини тақдим этди. Бу қурилма AI қурилмаларининг ҳаракат ва интерактив имкониятларини қайта тасаввур қилувчи инновацион ёндашувдир.
HONOR Robot Phone’га бир назар ташланг – смартфоннинг янги авлоди
Robot Phone – бу янги турдаги смартфон бўлиб, у мужассам сунъий интеллектни Robot даражасидаги ҳаракат ва кинематик тасвир имкониятлари билан уйғунлаштиради.
Энди қурилмалар фақат экран ва овоз буйруқларига жавоб бермайди. HONOR келажак авлод қурилмаларига нафақат “мия”, балки “қўл ва оёқ” ҳам бераётгандек – AI ҳаракат ва камера ҳаракати орқали янада ифодали, жисмоний интерактив тажриба билан бирлаштирмоқда.
Super Steady Video – юқори ҳаракатли вазиятларда барқарорликни оширади.
AI Object Tracking – қурилма обйектларни реал вақт режимида ақлли равишда кузатади.
AI SpinShot – 90° ва 180° ақлли айланиш ҳаракатларини қўллаб, бир қўлда ҳам кинога хос силлиқ ва креатив ўтишларни яратиш имконини беради.
200MP сенсор ва барқарор гимбал камераси асосида ишлаб чиқилган Robot Phone фойдаланувчиларга шунчаки лаҳзаларни эмас, балки ҳаёт ҳикояларини яратиш имконини беради.
.png)
HONOR MWC 2026 да кино саноатида 100 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган афсонавий бренд – ARRI билан стратегик технологик ҳамкорликни расман эълон қилди.
Ушбу муҳим ҳамкорлик мобил тасвир технологияларига кино стандартларини олиб киришда янги босқични бошлаб беради. Келишув юқори даражадаги кино ишлаб чиқариш дунёсидан тортиб, янги авлод контент яратувчиларигача бўлган креатив имкониятларни кенгайтиради.
MWC инновациялари – HONOR Magic8 Pro’нинг янги авлод тасвир имкониятлари
MWC 2026 да тақдим этилган инновациялар нафақат келажакдаги ақлли қурилмалар ҳақида тасаввур беради, балки аллақачон HONOR флагман смартфонларининг имкониятларини кучайтирмоқда.
AI асосидаги тасвирлаш, ҳаракат стабилизацияси ва ақлли идрок технологияларидаги ютуқларга таянган ҳолда, ушбу инновациялар Ўзбекистон бозорида тақдим этилган HONOR Magic 8 Pro имкониятларини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Янги флагман саноат стандартидаги CIPA рейтингли стабилизацияни 5.5 стопдан 6.5 стопгача оширди – бу смартфон фотографияси ва видеотасвир учун янги бенчмарк ҳисобланади.
HONOR’нинг роботлаштирилган тасвир тизимларида намойиш этилган илғор ҳаракат бошқаруви технологияларидан илҳомланган Magic 8 Pro мураккаб шароитларда ҳам юқори барқарорликни таъминлайди. Натижада фойдаланувчилар янада тиниқ фотосуратлар, силлиқ видеолар ва кинематик тасвирларни юқори аниқлик билан яратиш имконига эга бўладилар.

AI даври учун ақлли қурилмалар ва робот технологияларини ривожлантириш
Тадбир доирасида HONOR ўзининг илк инсон шаклидаги роботини ҳам расман намойиш этди. Бу компаниянинг мобил технологиялар соҳасидаги тажрибасидан фойдаланган ҳолда истеъмол даражасидаги роботларни яратиш йўлидаги стратегик ҳаракатини англатади.
HONOR Роботлари уч асосий ссенарийга йўналтирилади:
харид жараёнларида ёрдам;
иш жойларида назорат ва инспекция;
ҳамда айниқса қўллаб-қувватловчи ва интерактив ҳамроҳ функциялари.
Robot Phone, инсон шаклидаги Робот, HONOR Magic 8 Pro, Magic V6, MagicPad 4 ва MagicBook Pro 14 биргаликда HONOR’нинг AHI концепциясини рақамли ва жисмоний тажрибалар орқали кенгайтираётганини намойиш этади.
(1).png)
HONOR MWC 2026 да инновацион маҳсулотлари билан глобал эътирофга сазовор бўлди
MWC 2026 доирасида глобал AI қурилмалар экотизими йетакчиси бўлган HONOR ўзининг инновацион ёндашуви учун халқаро медиа томонидан кенг эътирофга сазовор бўлди. Компания Augmented Human Intelligence (AHI) концепцияси, робототехника инновациялари, флагман букланувчи қурилмалари ҳамда кенгайиб бораётган AI қурилмалар экотизими бўйича 70 дан ортиқ медиа мукофотларини қўлга киритди.
.png)
HONOR ҳақида
HONOR – глобал миқёсда етакчи AI қурилмалар экотизими компанияси ҳисобланади. Компания сунъий интеллект даврида ва ундан кейинги босқичларда агентлик AI экотизимини барча истеъмолчилар билан боғлаш мақсадида инсон ва қурилма ўртасидаги ўзаро алоқани тубдан янгилашга интилади.
Қўшимча маълумот учун HONOR расмий сайтига ташриф буюринг:
HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси