Эртага ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
04 Декабрь 2019
6579Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 5 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бази жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бази жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бази жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бази жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 14-19° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда тумантушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартирб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.