Гвардиола собиқ хотини билан ярашмоқда
Спорт
−
25 апрел 2025 6849 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда “Манчестер Сити” клуби мураббийи Пеп Гвардиола собиқ хотини Кристина Серра билан яна қайта никоҳ қуришни режалаштираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Гвардиола ва Серра 3 кун давомида Барселона шаҳрида истиқомат қилган ва вақтни бирга ўтказган. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Гвардиола ва Серра жорий йилнинг январь ойида 30 йиллик турмушдан кейин ажрашиш қарорига келган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу жуфтликнинг 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғил фарзанди бор.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август