Гвардиола “Сити”дан кетмоқчи эмас

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола 2024/25 йилги Европа Чемпионлар Лигаси жавоб ўйинида “Реал”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган жамоасининг ёмон ўйинидан сўнг клубдагу келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу мағлубият оқибатида Гвардиола шогирдлари “қаймоқранглилар”га икки учрашувда умумий 6:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

“Мен қолиб, “Манчестер Сити”ни бошқаришни давом эттирмоқчиман. Бу менинг режам, бу аниқ. “Сити”да ишлашда давом этишга ишончим комил”, дейди Гвардиола.

Маълумот учун, айни дамда “Манчестер Сити” 44 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Испаниялик мутахассис бошқарувида “шаҳарликлар” олти карра Англия чемпиони бўлган, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, икки марта Англия кубоги, тўрт марта Лига кубоги ва уч марта Суперкубокни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг