Гвардиола “Реал”нинг қойилмақом “come back”ига муносабат билдирди

Спорт

image

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола “Реал Мадрид”дан учралган мағлубиятдан сўнг, футболда нима юз беришини олдиндан айтиб бўлмаслиги ҳақида гапирди. Унинг фикрлари UEFА расмий сайтида эълон қилинди.

“Биз финалга яқин эдик, аммо буни уддалай олмадик. Ҳаммаси оддий. Биринчи бўлим ўртача даражада ўтди. Ҳимояланишда муаммоларга дуч келмаган бўлсак-да, ҳужумда етарлича яхши ўйин кўрсата олмадик. Голимизни урганимиздан сўнг "Реал" доимий равишда ҳужум қилди. Биз бу ҳужумларга кўп чидашимиз шарт эмас эди, лекин футболда нималар содир бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди”, деган “Сити” устози.

Испаниялик мураббийнинг қўшимча қилишича, “Манчестер Сити” футболчилари кучли босимни ҳис қилган ва бу ярим финал учун нормал ҳолат.

“Энди бу муваффақиятсизликни унутиш учун узоқ вақт керак бўлади. "Реал" катта куч билан олдинга борди. Эдер Милитао, Родриго, Винисиус, Бензема ва бошқалар барчаси ҳужумга ўтди. “Реал Мадрид" доимий равишда қанотлардан тўп ошириб, иккита гол урди. Биз одатдагидек юқори савияда ўйнай олмадик. Футболчиларим босимни ҳис қилишди ва бу ярим финал учун нормал ҳолат. Футбол шундай. Биз буни қабул қилишимиз керак”, деган Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 май куни Европа Чемпионлар ярим финал жавоб учрашувлари доирасида “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқаларигача “Манчестер Сити” “Реал”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратаётган эди. Гўёки “шаҳарликлар” финал йўлланмасини нақд қилганди. Бироқ 90 ва 91-дақиқаларда Родриго Гоис иккита гол урди. Қўшимча бўлимларда Карим Бензема пенальтидан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Натижада умумий ҳисоб 6:5 кўринишига келди. Биринчи ўйин “Манчестер Сити”нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, “Реал Мадрид” ЕЧЛ финалига йўл олди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг