Гварадиола икки ўйинга дисквалификация қилинди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубоги 1/8 финал босқичида “Ньюкасл”га қарши учрашувда (1:3) мавсумдаги олтинчи сариқ карточкасини олгани сабабли жазога тортилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу дисквалификация Англия лига кубоги финалига тааллуқли эмас. Мазкур финалда “Манчестер Сити” “Арсенал”га қарши майдонга тушади. Учрашув жорий йилнинг 22 март куни бўлиб ўтади.

Шу сабабли Гвардиола Премьер-лиганинг 30-тури доирасидаги “Вест Хем”га қарши баҳсни, шунингдек, Англия Кубоги чорак финал учрашувини ўтказиб юборади.

Айни пайтда Пеп Гвардиола шогирдлари Англия Премьер-лигасида 29 та турдан сўнг 60 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Арсенал”дан етти очкога ортда қолмоқда, бироқ “шаҳарликлар”да захирада яна битта ўйин мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

дисквалификация Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг