Москвада мигрантлар учун патент нархи ошди
Олам
−
02 Январь 2020
8924Россия пойтахти Москва ҳудудида хорижий давлат фуқароларига ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархи 7 фоизга қимматлади. Москва шаҳар думаси пойтахт солиқ қонунчилигига тегишли ўзгартиришни киритди.
2020 йилдан чет эллик ишчилар патент учун ойига 5350 рублдан тўлайди. 2019 йилда патентга 5000 рублдан тўланган. 2018 йилда эса 4500 рубль тўланган.
Украина, Молдава, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролар Москва ҳудудида ишлаш учун 2015 йилдан бери олиб келади.
Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда хорижий фуқаролардан патент учун солиқ кўринишидаги даромаддан бюджетга тушум 18 миллиард рубль (292 миллион доллар)га етди. Декабрь ойи ўрталарига келиб, 427 минг киши ҳужжатга эга бўлди.
Москва мэри Сергей Собянин шаҳарга ишлаш учун келган ҳар қандай меҳнат муҳожири солиқ тўлаши кераклигига ишоняпти. У ишлаш учун келган мигрантлар рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши кераклигини таъкидлади.
LiveБарчаси