Гутерриш зудлик билан Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерриш Ҳормуз бўғозининг блокланиши энергия ресурслари ва ўғитлар нархининг кескин ошишига олиб келганини айтди ва бўғозни тезда, ҳеч қандай чекловларсиз очиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у Найробидаги матбуот анжуманида сўз очди.

“Биз Ҳормуз бўғози блоклангани сабаб нархлар кескин ошиб кетганини кузатяпмиз. Шунинг учун уни тўлиқ ва чекловларсиз очишни мутлақо зарур деб ҳисоблаймиз. Биз ҳар икки томонни шундай қилишга чақирдик. Бу энергия ва ўғит нархларини урушдан олдинги даражага қайтаришнинг ягона йўли. Бу Кения каби давлатлар учун ҳаётий аҳамиятга эга”, деган Гуттериш.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ бир нечта мамлакат ўғитлар етишмаслиги сабаб озиқ-овқат инқирози хавфи билан тўқнаш келмоқда.

“Ҳозир экиш мавсуми бошланмоқда. Агар ўғит бўлмаса, келаси йил жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келишимиз мумкин. Шунинг учун Ҳормуз бўғозининг чекловларсиз очилиши бутун халқаро ҳамжамият манфаатлари нуқтаи назаридан зарурдир”, деб қўшимча қилган у.

Гутерришнинг сўзларига кўра, бир нечта давлат ўртасидаги можаро бутун жаҳон иқтисодиётига бундай таъсир кўрсатиши мантиқсиз ҳолатдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ агентликлари, Европа Иттифоқи ва уларнинг ҳамкорлари томонидан тайёрланган янги ҳисоботда дунёдаги очликдан азият чекаётганларнинг учдан икки қисми атиги 10 та давлатда яшаши ҳақида хабар қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Антонио Гутерриш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳормуз бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг