Суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаймиз – Президент
Жамият
−
09 Декабрь 2019
3850Ўзбекистонда суд ишларига аралашиш ёки судга босим ўтказишга нисбатан жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантали маросимдаги нутқида билдирди.
“Судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифадир. Айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим”, дейди Президент.
Шавкат Мирзиёевга кўра, сўнгги вақтда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган шикоят ва аризаларнинг аксарияти ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд фаолияти устидан бўлмоқда.
“Кейинги пайтда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти суд, прокуратура, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчиликларга тааллуқли. Шуни инобатга олиб, ушбу идоралар халқимиз билан ишлашнинг мутлақо янги тизимини яратиши зарур. Ҳар бир ариза ва шикоятнинг қонуний ечими ана шу идоралар раҳбарлари фаолиятига берилган баҳо бўлади.
Бундай янги ўзгаришларни аввало, халқимиз, жумладан, юртимизда қонун устувор эканига ишониб сармоя киритаётган чет эллик ҳамкорларимиз ҳар томонлама ҳис қилишларини истардим”, дейди давлат раҳбари.
LiveБарчаси
26 Ноябрь