Гўштдан тортиб шакаргача. Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
26 Ноябрь 2021 12291 1 дақиқа
Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка 3 000 – 7 000 сўмдан, гўшт эса 45 000 – 80 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм;
- Картошка (1 кг) — 3000 – 7000 сўм;
- Пиёз (1 кг) — 1000 – 4000 сўм;
- Сабзи (1 кг) — 1000 – 5500 сўм;
- Тухум (10 дона) — 7000 – 15000 сўм;
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм;
- Шакар (1 кг) — 7800 – 10500 сўм.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель