Гўшт, картошка, шакар... Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
28 Октябрь 2021
8126Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 27 октябрь ҳолатига:
• Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 - 68000 сўм
• Қўй гўшти (1 кг) — 52000 - 80000 сўм
• Картошка (1 кг) — 2500 - 6500 сўм
• Пиёз (1 кг) —1200 - 3500 сўм
• Сабзи (1 кг) — 2000 - 9000 сўм
• Тухум (10 дона) — 6000 - 14000 сўм
• Гуруч (1 кг) — 5000 - 17 500 сўм
• Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм
• Шакар (1 кг) — 7500 - 9500 сўм
Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь