Гурланга янги ҳоким тайинланди
Local
−
14:08 2132 1 minute
Бугун, 19 август куни Одилбек Саъдуллаевич Ортиқов Хоразм вилоятининг Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Одилбек Ортиқов халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Маълумот учун, Одилбек Ортиқов тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Руслан Ўразбоев 2024 йил 8 августдан бери ишлаб келаётганди. Унинг нима учун ишдан олингани маълум қилинмаган.