Гуманитар ходимларга нисбатан зўравонлик авжига чиқди – БМТ 

Олам

image

2023 йил бутун дунё бўйлаб ёрдам ходимлари учун энг ҳалокатли йил бўлди. Бироқ 2024 йил бу борада янада ёмонроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 19 август куни Женевада БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, ўтган йили 33 давлатда 280 нафар инсонпарварлик ходими ҳалок бўлган. Буларнинг ярмидан кўпи Ғазо секторида, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлигининг Яқин Шарқдаги (UNRWA) кўп сонли ходимларига тўғри келади.

2023 ва 2024 йилларда ўлдирилган ёрдам ходимлари сони айниқса юқори бўлган бошқа минтақалар Судан ва Жанубий Судан эди. 2024 йилнинг 7 августига келиб, БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳалок бўлган гуманитар ёрдам ходимлари сони 172 кишига етди.

"Тинч аҳолига ҳужумлар тўхтатилиши керак. Бундай статистик маълумотлар ҳисоблаш бошланганидан бери ҳеч қачон бир йилда ҳалок бўлган гуманитар ходимлар сони бунчалик кўп бўлмаган. Қуролли можароларнинг боришини тартибга солувчи ва уларнинг оқибатларини чеклаши керак бўлган умумеътироф этилган халқаро қонунларга қарамай, бу қонунларнинг бузилиши тўхтамаяпти", дея таъкидлайди БМТ.

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок гуманитар ташкилотлар вакилларига нисбатан зўравонликни кескин қоралади.

“Дунё бўйлаб 363 миллионга яқин аёллар, эркаклар ва болалар инсонпарварлик ёрдамига боғлиқ, бу дунёдаги ҳар 22 кишидан бири. Уларнинг кўпчилиги учун ёрдам ходимлари кўпинча охирги умидлари бўлади. Улар катта хавф остида бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун энг узоқ ва хавфли жойларга борадилар”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Гуманитар ходимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made