Андижонда йигит севган қизи учун қотилга айланди

Жамият

image

Aндижон вилоятида йигит яхши кўргани қизига бегона бола томонидан айтилган ножўя сўзларга чидаб туролмай, унинг ҳаётига якун ясади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 22:30 ларда 18 ёшли О.Н., ўзининг яхши кўрган қизига гап отганлиги учун 30 ёшли Ж.Ў. билан Aсака туманида ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Келишмовчилик натижасида О.Н. қўлидаги темир бўлаги билан Ж.Ў.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Ў. оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ж.Ў. жорий йилнинг 27 июль куни шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Aсака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят  иши қўзғатилган. Ва айбланувчи О.Н., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, просессуал тартибида ушланган. Жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмидан 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1036

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг