Маҳалла мустақил орган, у қонун асосида иш юритади – Гулнора Маъруфова
Жамият
−
19 Октябрь 2021
3702Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан хорижий ва маҳаллий журналистлар учун ташкил этилган "Халқаро медиа ҳолл" тадбирларида иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова мамлакатимизда маҳалла ўзини ўзи бошқариш органи экани, мустақил фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан у шундай дейди:
"Ўзбекистонда 9225 та маҳалла фаолият юритади. Маҳалла давлат ташкилоти ҳисобланадими ёки нодавлат, ҳокимиятга бўйсунадими, деган саволларни кўп беришади. Бунга жавобан айтиш мумкинки, маҳалла мутлақо мустақил орган. У “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни асосида фаолият юритади.
Аҳоли сонига кўра, 500 оиладан иборат ва ундан кўп бўлса, битта маҳаллани ташкил этади. Ҳозирги кунда маҳалла оқсоқолининг ҳар бир кўчада вакили бўлиб, фаолияти юзасидан аҳолига ҳисобот бериб боради. Вазирлик эса ижтимоий ҳамкорлик асосида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ёрдам беради ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди", дейди Гулнора Маъруфова.
ЎЭОАВМА Ахборот хизмати хабар беради
LiveБарчаси