Гулистондаги чойхонада ёнғин бўлди. Жабрланганлар бор (видео)
3-саҳифа
−
02 Декабрь 5856 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат бугун, 2 декабрь куни “Тараққиёт” МФЙда содир бўлган. Соат 10:49 да овқатланиш шохобчасининг ошхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ.
“Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган. Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси